Ўзбекистон | 21:40 / 09.03.2018
21839
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд шаҳрида Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкали очилди — фотожамланма

Самарқанд шаҳрининг Амир Темур ва Алишер Навоий кўчалари кесишмасида, Навоий номидаги марказий истироҳат боғига кираверишда ўзбек ва форс-тожик адабиёти намояндалари - Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкаллари ўрнатилди.

Фото: KUN.UZ

Ўзбек ва тожик халқларининг дўстлиги рамзи ўлароқ ўрнатилган ушбу ҳайкалнинг очилиш маросимида театрлаштирилган саҳна кўринишлари ижро этилди. Вилоят ҳокими Т.Жўраев нутқ сўзлади. Вилоят фаоллари иштирокида ҳайкал устидаги ҳарир парда туширилди.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Қайд этиш жоизки, бу таниқли композиция аввал ҳам Самарқанд шаҳридаги Даҳбед ва Регистон кўчаси кесишмасида жойлашган эди. Бир неча йил аввал ҳайкал олиб ташланган эди. Улар шу кунгача эҳтиёт қилиб, сақланиб келингани маълум бўлди.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбе шаҳрида ҳам Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкали ўрнатилиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўз мухбиримиз

Мавзуга оид