Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ҳайдовчи ухлаб қолиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетди
Самарқанд шаҳрида Cobalt ҳайдовчиси ҳаракат вақтида ухлаб қолди, сўнгра темир тўсиққа урилган машина қарама-қарши йўналишдаги автобус билан тўқнашди. Енгил автомобил ҳайдовчиси шифохонага ётқизилган. Автобус ичида йўловчилар бўлмаган, транспорт воситаларига шикаст етган.
Фото: Самарқанд вилояти ЙҲХБ
2 ноябр куни соат 06:10 да Самарқанд шаҳри Афросиёб маҳалласи ҳудудидан ўтган Шоҳизинда кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ.
Маълум қилинишича, Cobalt ҳайдовчиси ҳаракат вақтида ухлаб қолган, сўнг бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги темир тўсиққа урилган.
Оқибатда автомобил йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган ва ўз йўлида ҳаракатланиб келаётган Asiastar русумли автобус билан тўқнашган.
Ҳодиса туфайли енгил автомобил ҳайдовчиси шифохонага ётқизилди, дейилади хабарда.
Автобус ичида йўловчилар бўлмагани, транспорт воситаларига шикаст етган.
Ҳолат юзасидан шаҳар тергов бўлими дастлабки суриштирув ишларини олиб бормоқда.
ЙҲХБ ҳайдовчилардан чарчоқ ёки уйқу аломатлари сезилса, рулга ўтирмасликни сўраган.
Мавзуга оид
18:42 / 13.04.2026
Ўзбекистонда 3 ойда ЙТҲ оқибатида 346 киши ҳалок бўлди – ИИВ
11:22 / 10.04.2026
Самарқандда 8 йиллик “муаммоли уй”: қурувчи қамалди, одамлар мўъжиза кутишда давом этмоқда
12:06 / 07.04.2026
Чинозда ЙТҲ содир қилиб, одам ўлимига сабаб бўлган ЙПХ ходими 7 йилга қамалди
13:45 / 05.04.2026