Ўзбекистон | 17:22 / 09.03.2018
5639
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Германия туристик операторлари ўртасида В2В форматидаги учрашувлар ўтказилди

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ш.Шораҳматов бошчилигидаги делегациянинг Берлин (Германия)га ташрифи давомида Ўзбекистон ва Германия туристик компаниялари ўртасида В2В форматидаги учрашувлар бўлиб ўтди. Қўмита матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди. 

Учрашувда Ш.Шораҳматов билан бир қаторда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси маслаҳатчиси А.Қаюмов, Германия мустақил туристик компаниялари ассоциацияси раҳбари Й.Чех сўзга чиқишди. 

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Делегациямиз вакиллари германиялик ҳамкорларига Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, республиканинг туристик салоҳияти ва хорижий сайёҳлар учун яратилаётган имкониятлар   ҳақида батафсил маълумот беришди. 

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

В2В форматидаги учрашувда Ўзбекистондан 12 туроператор, Германиядан эса 30 га яқин туристик компания вакиллари иштирок этишди. 

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Учрашувлар якунларига кўра, бизнес доиралар вакиллари томонидан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ келишувларга эришилди. 

Бундан ташқари, кенг оммани ўзбек миллий ошхонасининг ўзига хос хусусиятлари билан таништириш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда  Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси томонидан ўзбек миллий таомлари дегустацияси ташкиллаштирилди ва бу германияликларнинг катта олқишига сазовор бўлди. 

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

 

Мавзуга оид