Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-август ойларида 4 млн 60 минг ўзбекистонлик туристик мақсадларда чет элга борган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,1 млн нафарга ёки 37,2 фоизга ошган.

Ўзбекистонликлар туристик мақсадда энг кўп қуйидаги давлатларга борган:

  • Қирғиз Республикаси – 1 913,6 минг нафар;
  • Тожикистон – 797,6 минг нафар;
  • Қозоғистон – 640,2 минг нафар;
  • Россия – 194,7 минг нафар;
  • Туркия – 157,7 минг нафар;
  • Саудия Арабистони – 111,9 минг нафар;
  • БАА – 81,4 минг нафар;
  • Миср – 27,7 минг нафар;
  • Кувайт – 16,7 минг нафар;
  • Жанубий Корея – 14,9 минг нафар;
  • Бошқа давлатлар – 112,1 минг нафар.