Ўзбекистон | 14:25 / 10.03.2018
8706
2 дақиқада ўқилади

Қатор давлат мулки объектлари оммавий савдолар орқали сотилади

Фото: Fotolia

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари ҳақида маълумот берди.

Хусусан, Андижон вилояти Балиқчи тумани, Бўстон ҚФЙда жойлашган, туман халқ таълими бўлими балансида бўлган 25-мактабгача таълим муассасаси 403,8 млн сўмга сотувга қўйилади. Шаҳрихон тумани, Абдубий ҚФЙ, Абдубий МФЙда жойлашган, Шаҳрихон туман халқ таълими бўлими балансида бўлган фойдаланилмаётган 22-мактабгача таълим муассасаси филиал биноси 211,1 млн сўм эвазига сотилади. Андижон шаҳри, Ж.Мангуберди кўчаси, 89-уйда жойлашган, Асака реабилитация касалхонаси балансида бўлган Асака реабилитация касалхонаси ҳам сотилмоқда, бироқ унинг аниқ нархи кўрсатилмаган. 

Жиззах шаҳар, Жиззахлик маҳалласида жойлашган, вилоят халқ таълими бошқармаси балансида бўлган Собиқ болалар ва ўсмирлар спорт мактаби бино ва иншоотлари 684,4 млн сўмга сотилади. 

Қашқадарё вилояти Нишон тумани Нуристон қўрғонида жойлашган, «Толимаржон Иссиқлик Электр Станцияси» УК балансида бўлган БСУ-75 бетон зводи мулкий мажмуа сифатида 1 082,7 млн сўмга, Нишон тумани Нуристон қўрғонида жойлашган, «Толимаржон Иссиқлик Электр Станцияси» УК балансида сақланган азот-кислород станцияси бино ва иншоотлари 1 272,6 млн сўмга, Қашқадарё вилоят Шаҳрисабз туман Катта Новкат қишлоғида жойлашган, 2-сонли вилоят кўз касалликлар шифохонаси балансида бўлган 2-сонли вилоят кўз касалликлар шифохонаси 8 730,1 сўмга сотилмоқда.

Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари ҳақида тўлиқ маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олиш мумкин. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид