Ўзбекистон | 10:50 / 10.03.2018
4079
1 дақиқада ўқилади

Токиода Ўзбекистон-Япония бизнес форуми бўлиб ўтади

Фото: РИА "Новости"

2018 йилнинг 12 март куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Япония бизнес форумида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Делегация таркибидан Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Uztrade АЖ, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги вакиллари ўрин олган.

Ўзбекистоннинг Токиодаги элчихонаси маълумотига кўра, форумда Япония ташқи ишлар, иқтисодиёт, савдо ва саноат, молия вазирликлари, ташқи иқтисодий алоқаларга ихтисослашган давлат ташкилотлари вакиллари, ўз соҳаларида етакчи компаниялар ва фирмалар, молиявий тузилмалар раҳбарлари иштирок этади.

Нуфузли тадбирда Япониянинг расмий ва ишбилармон доиралари Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, мамлакатимизда чет эл инвесторлари учун яратилаётган афзалликлар ва қулай шароитлар, ўзаро манфаатли ва бошқа аниқ лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари билан танишиши кутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид