10:30 / 11.03.2018
18382

«Барселона» Испания чемпионати рекордига яқинлашмоқда

«Барселона» Испания чемпионатининг 28-турида «Малага» устидан ғалабага эришди.

Ла Лига етакчиси бу ғалабадан кейин турнир жадвалидаги пешқадамлигини мустаҳкамлади. Турнир жадвалининг охирида қолаётган жамоага қарши ўйин натижаси танаффусга қадар аниқ бўлиб улгурганди.

Жамоанинг икки етакчиси, Лионель Месси оилавий сабабга кўра ўйинни ўтказиб юборди, Андрес Иньеста эса жароҳат туфайли жамоага ёрдам бера олмади. Аммо Луис Суарес ва Фелиппе Коутиньонинг голлари ғалабани таъминлади.

«Барселона» Испания чемпионатидаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирди (35 ўйин, бу клуб рекорди янгиланиши). Бу борадаги Испания чемпионати рекорди «Реал Сосьедад»га тегишли ҳисобланади, басклар жамоаси 1979-1980 йилги мавсумда қаторасига 38 ўйинда ютқазмаганди. 

Top