10:38 / 12.03.2018
22061

Қўшмачилар чегара масканида қўлга олинди - ИИВ

Сирдарё туманида 9 март куни ИИБга тушган маълумотларга кўра, 2018 йил 6 март куни Янгиер шаҳрида яшовчи, 1994 йилда туғилган Г.О. Сирдарё тумани 5-Ширин МФЙ Улуғбек кўчасида яшовчи, 1985 йилда туғилган Ш.М. ва Қозоғистон Республикаси фуқароси, 1975 йилда туғилган Н.С. унга Қозоғистон Республикаси Остона шаҳрида фоҳишалик қилиб, 1 ойда 2000 АҚШ доллари топиши ва фойдасидан 50 фоизини уларга беришини айтаётганликларини маълум қилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Кўрилган чоралар натижасида Ш.М. ва Н.С. Г.О.ни “Сирдарё” чегара масканидан Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрига олиб ўтиб кетаётган вақтларида қўлга олинган.

Top