Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон билан визасиз тартиб ҳали амалга кирмади. Вазирлик изоҳ берди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасида фуқароларнинг келиб кетишлари тўғрисидаги битимнинг қўлланиши юзасидан изоҳ берди.
«2018 йилнинг 9-10 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Ш.М.Мирзиёевнинг Тожикистон Республикасига ташрифи доирасида фуқароларнинг ўзаро келиб кетишлари тўғрисида ҳукуматлараро битим имзоланди. Унга кўра икки давлат фуқаролари 30 кунгача визасиз ўзаро сафар қилишлари мумкин.
Оммавий ахборот воситаларида ушбу Битимнинг амал қилиши бошлангани тўғрисида маълумот тарқалгани ва давлат чегарасидаги ўтказиш пунктларида фуқаролар учун ноқулайликлар пайдо бўлишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ушбу Битимнинг қўлланиши учун томонларнинг ички тартиб-қоидалари (тасдиқлаш / ратификация қилиш) якунланиши кераклигини маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Тожикистон томони билан биргаликда тегишли тартибларни тезда жорий этиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади.
Шартнома кучга кириш санаси қўшимча равишда эълон қилинади», дейилган хабарномада.
Мавзуга оид
19:02 / 24.05.2026
Таиландга 60 кунлик визасиз кириш тартиби бекор қилинди
17:19 / 20.05.2026
Таиланд сайёҳлар учун визасиз режим қоидаларини кучайтирмоқда
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
21:26 / 25.08.2025