Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистонда Made in Uzbekistan бўлиб ўтади
«Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма компанияси жорий йилнинг 29 дан 31 мартгача Туркманистоннинг Ашхабод шаҳрида жойлашган Савдо-саноат палатаси биносида маҳаллий ва экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг миллий саноат кўргазмасида фаол иштирок этишга таклиф этади. «Ўзэкспомарказ» МКК АЖ айни вақтда кўргазмани юқори даражада ўтказиш учун ташкилий тайёргарлик ишларини олиб бормоқда.
Made in Uzbekistan миллий саноат кўргазмасида Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий ва экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналари қатнашади.
Кўргазмадан кўзланган асосий мақсад:
- маҳаллий саноат корхоналарида ишлаб чиқарилувчи маҳсулотлар тақдимоти, илмий-саноат йўналишидаги ютуқлари ва инновацион лойиҳалар учун кенг имкониятларни очиб бериш, ҳамда ютуқларини намоён қилиш;
- кўргазма иштирокчилари ва меҳмонларга Республиканинг илмий ишлаб чиқариш салоҳиятларини кенг кўламда таништириш;
- Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва инновацион салоҳиятини намоён этиш;
- инновацион лойиҳаларнинг тақдимотлари учун яратилган кенг кўламдаги имкониятларни намоёон қилиш;
- Ўзбекистоннинг маданий ва тарихий меросга бой ёдгорликлари ва туризм соҳасига оид тақдимотлар;
- Туркманистон ва хорижий давлатларнинг тадбиркорлари билан ўзаро шартномалар тузиш.
Кўргазма экспозицияси икки бўлимдан иборат:
I-бўлим: 500 кв.м.дан иборат очиқ кўргазма майдони;
II-бўлим: 1500 кв.м.дан ташкил топган ёпиқ кўргазма майдони.
Кўргазмада 100 ортиқ маҳаллий корхоналар ва фирмалар иштирок этмоқда.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
18:00 / 03.04.2026
Ўзбек лимони Лондондаги кўргазмада: маҳаллий ишлаб чиқарувчилар глобал бозорга чиқмоқда
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026