Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Ўзбекистонга грантлар ажратди
Фото: Reuters
Япония Ўзбекистонда 12 та кичик ижтимоий лойиҳани амалга ошириш учун 687 минг доллардан кўпроқ грантлар ажратди.
Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Нобуаки Ито Ўзбекистон пойтахти ва минтақаларида 12 та кичик ижтимоий лойиҳани амалга оширишни назарда тутадиган грант шартномаларини имзолади.
Ташкилотчиларга кўра, молиявий ёрдам бенефициарлари орасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган вилояти филиали, Фарғона вилояти ногиронлиги бор болаларни реабилитация қилиш маркази, Қашқадарё вилояти ногиронлиги бор шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази, 7-сонли Тошкент шаҳар клиник шифохонаси ва республика турли вилоятларидаги қатор умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасалари бор.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1995 йилдан буён Япония ҳукуматининг «Кичик ҳажмдаги ижтимоий лойиҳаларга кўмаклашиш» дастурида иштирок этмоқда.
Лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг турли давлат ва нодавлат муассасалари жами 26 миллион доллардан зиёд миқдорда молиявий ёрдам олди.
Мавзуга оид
12:54 / 04.04.2026
Японияга қисқа муддатли виза билан бориб, қочқинлик мақомини олмоқчи бўлган ўзбекистонлик депорт қилинди
08:31 / 30.03.2026
Япония кўмир иссиқлик электр станциялари учун чекловларни юмшатади
22:25 / 24.03.2026
Японлар ўз уйида қандай қилиб мукаммал озодаликни сақлайди?
22:15 / 24.03.2026