23:00 / 13.03.2018
18726

General Motors янги сервисни йўлга қўймоқчи

General Motors концерни автомобиль эгаларига ўз машиналарини ижарага бериш имконини берувчи сервисни тест режимида ишга туширишни режалаштирмоқда. Хизмат Maven каршеринг провайдери концернига тегишли платформада ишлайди. Бу ҳақида Bloomberg ўз манбаларига асосланиб, маълум қилди. 

Дастлабки дастур жорий йилнинг ёзида ишга тушади. Муваффақият қайд этилган тақдирда у GM'нинг автоишлаб чиқарувчидан хизматлар провайдерига айланиш босқичларидан бири бўлиши тахмин қилинмоқда. Хусусий автомобилларни тасарруфига киритиб, Uber, Lyft ва курьерлик хизматлари билан ишловчи Maven қўшимча маблағлар жалб қилмай, ўз паркини кенгайтира олади. 

Фото: Maven

GM P2P-бизнеси ривожланиш истиқболларини кўзда тутувчи ягона ишлаб чиқарувчи эмас. Ўтган йилнинг сентябрида Daimler AG концерни инвестициялар раундини бошқариб, унинг давомида хусусий автомобилларни ижарага берувчи Turo стартапи 92 миллион долларни жалб қилишга муваффақ бўлди. Turo рақиби сармоячиси — Toyota.

General Motors каршеринг ва p2p-сервислардан ташқари, ҳайдовчисиз таксилар хизматини йўлга қўйиш имконини кўриб чиқмоқда. Жорий йилнинг январь ойи ўрталарида компания автоном ТС Cruise AV базасидаги Chevrolet Bolt машинасини намойиш қилди. Руль ва педалларсиз автомобиль беш лазер LiDAR, 16 камера ва 21 радар билан жиҳозланган.

Фото: Chevrolet Bolt

 

Top