15:14 / 13.03.2018
18331

Қўқонда 20 ёшли йигитлар иштирокида пичоқбозлик юз берди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
 
Қайд этилишича, 10 март куни соат 17.00ларда Банди-эшон кўчасида яшовчи, 1998 йилда туғилган  Т.М. уйи олдида ўзаро жанжал оқибатида таниши, 1998 йилда туғилган М.А.нинг қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. 

Натижада М.А. касалхонага ётқизилган. Т.М. қўлга олинган.

Top