Наманганда уруш қатнашчисига “Матиз” совға қилинди
Наманган шаҳрида Наврўз умумхалқ байрами арафасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Сергей Крюковга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси – “Matiz” автомобили тантанали тарзда топширилди. Бу ҳақда “KUN.UZ” таҳририятининг вилоятдаги мухбирига шаҳар ҳокимлиги манбаси маълум қилди.
Дунё аҳлини ўз вақтида фашизм балосидан қутқаришда фаол иштирок этган, Сергей Александрович каби ҳозирда ҳаёт бўлган кам сонли уруш фахрийларига ҳурмату эҳтиром кўрсатиш бугунги кунда ҳар бир ёшнинг бурчидир. Бу борада мамлакатимиз Президенти барчамиз учун ибрат намунасини кўрсатди.
Сергей Крюковнинг хонадонига ташриф буюрган Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров, Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов табаррук отахонга давлатимиз раҳбарининг совғасини тақдим этишди.
Қайд этиш жоиз, қутлуғ ёшдаги нуронийнинг набираси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Антонина Иплина яқинда Юртбошимиз фармонига асосан «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Мустақил ижод қиладиган шоир ва таржимонга ҳам эсдалик совғалари топширилди.
Оқилхон ДАДАБОЕВ
Мавзуга оид
16:53 / 22.11.2024
Наманганда 4 кишини Британияга ишга юбориш эвазига 12 минг доллар олган шахс ушланди
16:34 / 18.11.2024
“Манзил”: Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги кўл – Арашан булоққа саёҳат
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024