Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саид Аҳмад Бухорий раҳбарлигидаги Ҳиндистон диний делегацияси Тошкентга келмоқда
2018 йил 13 март куни Тошкент шаҳрига Деҳли шаҳри Жоме масжидининг бош имоми, Ҳиндистондаги Нақшбандия тариқатининг намояндаларидан бири Саид Аҳмад Бухорий раҳбарлигидаги диний делегация ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистонга ташриф чоғида ислом қадамжоларини зиёрат қилиш, мамлакатнинг тарихий ва меъморий обидалари билан танишиш, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ислом цивилизацияси маркази, Ислом академияси, Тошкент ислом университети раҳбарияти билан учрашувлар ўтказиш кутилмоқда.