Жаҳон | 07:50 / 13.03.2018
6818
1 дақиқада ўқилади

Венесуэлада инфляция бир йил ичида 6 минг фоиздан ошиб кетди

Фото: Reuters

Венесуэлада 2017 йил февралидан 2018 йил февралигача инфляция миқдори 6 минг фоиздан ошиб кетди. Бу ҳақда мамлакат миллий ассамблеясининг молия комиссияси маълум қилди. 

Парламент комиссияси чоп этган ҳисоботда жорий йилнинг февралида инфляция 80 фоизга, 2017 йил декабридан жорий февралгача эса 231 фоизга етгани маълум қилинган. “Бу маошлар, тўловлар, пенсия ва омонатларнинг якуни”, деб ёзган твиттерда депутат Хосе Герра.

Венесуэладаги вазият маҳсулотлар тақчиллиги, жуда юқори инфляция ва нефть нархи пасайиб кетгани сабабли давлат даромадлари камайиб кетгани сабабли оғир кўриниш олган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид