Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулла Арипов иштирокида селектор ўтказилади
Бугун, 14 март куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов иштирокида қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган селектор йиғилиши ўтказилади.
«Kun.uz» манбаси маълумот беришича, унда Республикада эълон қилинган «Бошоқли дон экинлари парваришида бир ойлик фавқулодда ҳолат» юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар бўйича вилоят ва туманларнинг 4та сектор раҳбарларининг (шунингдек, Сурхондарё ва Жиззах вилоятлари) ғалла парваришида йўл қўйилаётган камчиликлари юзасидан Республика ишчи гуруҳлари (Мирзаев, Юсупов)нинг ҳисоботлари тингланади.
Қолаверса, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 март куни ғалла парвариши бўйича қабул қилинган йиғилиш баёни топшириқлари ижросини таъминлаш, жумладан, ғаллани минерал ўғитлар билан озиқлантириш, далага маҳаллий ўғит чиқариш, шарбат билан суғориш, ғалланинг занг касаллиги, зараркунандалари ва бегона ўтларга қарши кураш бўйича Тошкент вилоятида ташкил этилган тизим бўйича Тошкент вилояти ҳокими ва прокурори, вилоят ички ишлар бошқармаси ва давлат солиқ бошқармаси бошлиқлари (Ибрагимов, Пўлатов, Алламуродов, Файзбоев) ва бошқа масъулларнинг ҳисоботлари кун тартибидан ўрин олган.
Мавзуга оид
22:53 / 13.04.2026
Россия Ўзбекистонга нефт ва газ етказиб бериш ҳажмини оширишини маълум қилди
21:06 / 27.03.2026
Ўзбекистон 2026 йилда сунъий йўлдош интернетини ишга туширишга тайёрланмоқда
19:01 / 02.03.2026
Форс кўрфази давлатларидаги ўзбекистонликлар эвакуация қилинади
20:55 / 17.02.2026