Жамият | 19:00 / 14.03.2018
16393
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда 106 млн сўмлик кранни ўғирлаб кетишди

Фото: mascus.ru

Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 2018 йил 26 февралда “Хиванефтгазқурилиш” УК участка бошлиғи, В.В. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил февраль ойи бошларида номаълум шахс шу УКга тегишли Муборак газни қайта ишлаш заводи олдида қаровсиз қолдирилган умумий қиймати 106 241 585 сўм бўлган “Камацу Д-355С” русумли, қувур кўтарувчи кранини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Муборак тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи, 1971 йилда туғилган С.Я. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид