Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон локомотивлари Ўзбекистонга кириб келади
Қозоғистон Республикаси Инвестиция ва ривожланиш вазири Женис Қосимбеков келгусида Ўзбекистонга қозоқ локомотивларини олиб киришни билдирди. Бу ҳақда Спутник нашри хабар беради.
«Биз Ўзбекистонга аввал экспорт қилмаган маҳсулотларни етказиб беришни бошладик. Масалан, аккумулятор ва трансформаторлар, Ақтўбедаги янги заводда ишлаб чиқарилаётган темир йўл рельслари шулар жумласидандир. Ўтган йили ташкил этилган Қозоғистон-Ўзбекистон ишбилармонлар форумида қарийб 840 миллион АҚШ долларидан кўп қийматдаги шартномалар имзоланганди. Ўйлайманки, бу йил Остонада ўтказилиши режалаштирилаётган форумда ҳам шундай натижа такрорланади», дейди у.
Маълумот учун, Ўзбекистон Қозоғистонга асосан қишлоқ хўжалиги ва енгил саноат маҳсулотларини етказиб туради.
Мавзуга оид
20:40 / 23.02.2017
Мирзиёев Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосарини қабул қилди
17:26 / 23.02.2017
Олмаота ва Тошкент ўртасида тезюрар поездлар қатнови йўлга қўйилиши мумкин
16:33 / 23.02.2017
Март ойидан бошлаб Қозоғистонда GM Uzbekistan автомобиллари йиғилиши маълум қилинди
16:08 / 23.02.2017