Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда рекорд миқдорда сумалак тайёрланади
20 - 21 март кунлари Наманган шаҳридаги Бобур боғида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган жуда катта тадбирлар ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Тадбирнинг асосий қисмида, катта дошқозонда 5 тонналик, рекорд миқдордаги сумалак пиширилиши кўзда тутилган.
Байрам дастуридан санъаткорлар ва қизиқчиларнинг катта саҳнада чиқишлари, дорбозлар ва масхарабозларнинг томошалари жой олган.
Бундан ташқари, ошпазлар ўртасида «Ош танлови», пазандалар ўртасида «Тандир шоу» танлови ўтказилади. Унда ошпаз ва пазандалар ош пишириш, тандир сомса, нон ва патир ёпиш орқали ўз маҳоратини намойиш қилишади.
Болажонлар учун ҳам турли тадбирлар ва кўргазмалар ўтказилиши кўзда тутилган. Хусусан, қафасда боқиладиган қушлар конкурси, аквариум балиқлари кўргазмаси ва варрак учириш бўйича танлов ўтказилади.
Айни пайтда, тадбирнинг қизиқарли ва мароқли ўтказиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:56 / 16.05.2026
Наманганда 5 млн туп гул билан фестивалга тайёргарлик кўрилмоқда
14:22 / 24.04.2026
Наманган шаҳри собиқ ҳокими устидан суд бошланди
09:17 / 04.04.2026
Ноқонуний биологик фаол қўшимчаларни етказиш занжири фош этилди
08:25 / 06.02.2026