Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида туристик мультивизалар жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон ва Қозоғистон хорижлик сайёҳларга ҳар икки давлатга ташриф буюриш имконини берувчи туристик мультивизаларни амалга киритиш тўғрисидаги келишувни имзолаши мумкин.
Бу ҳақда Қозоғистон маданият ва спорт вазири Аристанбек Мухамедиулининг иккитомонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши арафасида айтиб ўтган сўзларига таяниб “Интерфакс” ахборот манбаси хабар берди.
Унинг маълум қилишича, тарафлар келишадиган визалар ҳар икки давлат ҳудудида ҳам бир хилда амал қилиши керак. Масалан, шундай виза билан Ўзбекистонга келган сайёҳ Қозоғистонга ҳам бора олсин, ёки шундай виза билан Қозоғистонга борган турист Ўзбекистонга ҳам кела олсин.
Вазирнинг қайд этишича, Қозоғистонга ташриф буюрадиган сайёҳларда Ўзбекистондаги тарихий жойларни ҳам бориб кўриш истаги бўлади ёки Ўзбекистонга келган туристлар Қозоғистондаги диққатга сазовор масканларни томоша қилишни ҳам хоҳлайди.
“Биз келишувга имзо чекамиз ва унинг доирасида ҳукумат қарорини тайёрлаймиз. Биз буни тезлаштиришга масъулмиз”, — деди у.
Вазирнинг айтишича, бундай режалар Ҳукуматлараро комиссия мажлиси кун тартибига киритилган, деб ёзмоқда "Халқ сўзи" нашри.
Мавзуга оид
17:03
Путин Қозоғистонга келиб, Тўқаев билан учрашди – асосий келишувлар ҳақида
16:08
Россия Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини оширади — Путин
20:47 / 27.11.2024
Бедарвоза божхона ва ғойиб бўлаётган машиналар – Kun.uz’да катта суриштирув
17:29 / 27.11.2024