Жаҳон | 01:00 / 15.03.2018
33261
1 дақиқада ўқилади

Японияда мамлакат тарихидаги энг катта хазина топилди

Япониянинг Сайтама префектурасида катта пул хазинаси топилди. Топилма Кумагай шаҳрининг маданий қимматликлар сақланувчи жойида намойишга қўйилди. 

“Бу Японияда сопол кўзадаги тангаларнинг энг йирик топилмасидир. У, шунингдек, топилган тангалар сони бўйича ҳам энг йириги ҳисобланади”, деб айтилган музей хабарида. 

Хазинани Хасуда шаҳридаги ўрта асрлар вақтида (15-асрнинг иккинчи ярми–16 аср)
уруш олиб борган подшоҳликлар даври қазилмаларида топилди. Узунлиги 70 см бўлган ва деярли бешикаст сақланиб қолган кўзада 260 минг мис танга бўлган. Тангалар кўмилган вақтда ҳар бирининг ўртасидаги тешик орқали ўтган арқон билан боғланган бўлиши мумкин.

Археологлар топилма 15-асрдан сўнг нотинч вақтда мулкни сақлаш мақсадида кўмилган бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқдалар. 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид