Жамият | 22:00 / 15.03.2018
22674
2 дақиқада ўқилади

Ҳарбий хизматга янги чақирилган аскарларнинг илк ўқ отиш машғулоти

 Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмларда жорий йилда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган янги аскарлар Тошкент ҳарбий округи дала ўқув майдонида амалий тарзда илк бор нишонларга ўқ отиш машқларини бажарди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди

Улар амалий отишга қадар отиш қоидалари ва асослари бўйича ўқув йиғинида назарий машғулотларда иштирок этган эди. Тайёргарлик машқлари кўргазмали воситалар ҳамда замонавий компьютер тренажёрларида олиб борилди. Яқинда сафларга келиб қўшилган аскарлар дала ўқув майдонида ташкил этилган жанговар қуролни қисмларга ажратиш ва йиғиш, техника хавфсизлиги ва жанговар позицияни эгаллаш, тик, ўтирган ва ётган ҳамда ҳаракатдан нишонга отиш, қуролни ўқлаш ва ўқсизлантириш қоидалари, қуролни ўқ отишга тайёрлаш каби ўқув жойларида иштирок этишди.  

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Иштирокчи аскарлар ичидан кўпчилиги спортда катта ютуқларга эришгани диққатга сазовор. Жумладан, оддий аскар Ботиржон Рўзиев каратэ бўйича уч карра Ўзбекистон чемпиони, ёшлар ўртасидаги Евроосиё чемпионатида 2-ўринни эгаллаган, 2011 йилги Жаҳон чемпионати қатнашчиси. Оддий аскар Отабек Бакиев эса дзюдо бўйича спорт усталигига номзод, Ўзбекистон чемпионатида 3-ўринни эгаллаган.

 

Мавзуга оид