Қозоғистонда собиқ вазир 10 йилга қамалди
Остона жиноий ишлар бўйича туманлараро ихтисослашган судининг судьяси Одилхон Шайхисломов Қозоғистон миллий иқтисодиёт собиқ вазири Қувондиқ Бишимбаевга ҳукм чиқарди. У бир неча маротаба ўта йирик миқдорда пора олишда айбланганди.
Мамлакат миллий иқтисодиёт собиқ вазири Қозоғистон Жиноят кодексининг 2 моддасида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди ҳамда 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бундан ташқари, у максимал хавфсизлик тизимига эга бўлган жазони ижро этиш муассасасида сақланадиган бўлди. Шунингдек, Бишимбаевга умрбод давлат хизмати ва давлат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларини эгаллаш тақиқланди, унинг 60 минг доллар ва 5,7 млн тенге миқдоридаги пуллари давлат фойдасига мусодара этилди.
Шунингдек, суд мамлакат президенти Нурсултон Назарбоевга Қ.Бишимбаевни «Курмет» давлат мукофотидан маҳрум этиш ҳақида мурожаат билан чиққан.
Мавзуга оид
21:07 / 14.10.2024
Қозоғистон Ўзбекистонга Россия гази транзитини оширишга тайёрланмоқда
18:23 / 14.10.2024
Қозоғистонда Telegram офиси очилади
20:36 / 12.10.2024
Жиззахда Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилди
20:50 / 11.10.2024