12:35 / 16.03.2018
22467

Ўтган ҳафта неча миллион сўмлик «чиройли» авторақамлар сотилгани маълум бўлди

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 5 мартдан 11 мартигача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 558 млрд сўмлик битимлар тузилиб, аввалги ҳафтага нисбатан деярли 28%га ўсди. Бу ҳақда "ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўтган ҳафта мобайнида биржанинг онлайн аукционлари орқали 33та автомобиль рақам белгилари сотилди. Булардан 28таси жисмоний шахсларга, 5таси юридик шахсларга сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 409 млн сўмни ташкил қилди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг деярли 64% олий тоифадаги авторақамларга, 21% битимлар 2 тоифа авторақамлар ва 15% битимлар 3-тоифа авторақамлар бўйича тузилган.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 33%га етди. Кейинги ўринни Фарғона вилояти – 18%, учинчи ўринда эса Андижон ва Самарқанд вилояти харидорлари 15% улуш билан эгаллади. Қолган вилоятларнинг умумий улушлари 19%ни ташкил этди.

Top