Эски «Агрегат заводи» онлайн аукцион орқали қарийб 209 млрд сўмга сотилди
Бошланғич нархи 130,5 млрд сўм бўлган давлат мулки 1 соат давом этган савдода 12 қадам нархи оширилиб, 208,7 млрд сўмга сотилган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан онлайн аукционга қўйилган “Агрегат заводи” АЖ ва унинг таъсисчилигидаги “Агрегат автокомплект” МЧЖнинг бўшаётган бино ва иншоотлари бўйича якуний савдо натижалари эълон қилинди.
Бошланғич нархи 130,5 млрд сўм бўлган давлат мулки 1 соат давом этган савдода 12 қадам нархи оширилиб, 208,7 млрд сўмга сотилган.
Ғолиб “Golden House Development” компанияси эгалик қиладиган “Build Power” МЧЖ.
“Ушбу давлат активи корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватлари Чирчиқ шаҳридаги “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ ҳудудига кўчирилиши сабабли савдога қўйилган ва сотишдан тушадиган маблағлар мазкур корхоналарни кўчириш, янги бино ва иншоотлар барпо этиш ҳамда модернизация қилишга мақсадли йўналтирилади”, дейилади агентлик хабарида.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

21:13 / 11.07.2023
Майдони 2000 квадрат метргача бўлган давлат мулкини аукционга чиқариш тартиби белгиланди

20:22 / 03.11.2022
Пискент ҳокими 1 трлн сўмга ер олгани бўйича вилоят ҳокимига тушунтириш берди

21:16 / 26.10.2022
Пискент тумани ҳокими 1 триллион сўмга ер ижарага олди

12:46 / 25.12.2021