Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Тожикистон фуқароларини мамлакат ҳудудига визасиз кирита бошлади
Ўзбекистон Тожикистон фуқароларини ўз ҳудудига визасиз кирита бошлади, лекин у ерда бўлиш шартлари ўзгаришсиз қолди, деб ёзмоқда “АП”.
Ўзбекистон Республикаси президентининг 14 мартдаги қарорига биноан мамлакат чегарачилари бугунги кундан бошлаб Тожикистон фуқароларини визасиз 30 кунгача муддатга давлат ҳудудига кирита бошлади, деб хабар берган нашрга Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинларидаги манба.
«Бугундан қўшни давлат ҳудудига бориш учун фақат хорижга чиқиш паспорти (дипломатик, хизмат, умумфуқаролик) бўлиши керак. Шу билан бирга, Ўзбекистон ҳудудида Тожикистон фуқароларининг бўлиш шартлари ўзгармади - аввалгидек, Ўзбекистонга келган тожиклар уч иш куни ичида маҳаллий ички ишлар органларида рўйхатдан ўтишга мажбурлар», - дея хабар берган манба.
Унинг сўзларига кўра, агар Тожикистон фуқаросининг Ўзбекистонда қариндоши бўлса, у қариндошининг яшаш манзилида рўйхатдан ўтиши мумкин, бунда 5 АҚШ доллари миқдорида бож тўланади.
«Агар тожикистонлик фуқаро сайёҳ сифатида Ўзбекистонга ташриф буюрадиган бўлса, у меҳмонхонадаги яшаш манзили бўйича рўйхатга олинади, айни пайтда у юқорида кўрсатилган божни тўлаши керак бўлади», - дея таъкидлаб ўтган манба.
Бундан ташқари, Ўзбекистонга ўз автомобилларида кириб келаётган Тожикистон фуқаролари Ўзбекистон қонунчилигида белгиланган божни тўлайдилар.
«Бу ҳолатда бож миқдори машина двигателининг ҳажмига боғлиқ. Масалан, «Тойота Корола» маркали автомобиль божи 45 долларни ташкил этади», - дея хабар берган манба.
Шу билан бирга, манбанинг таъкидлашича, бугунги кунда томонлар ўртасида икки давлат фуқароларининг бир-бири ҳудудида расмий рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддатини узайтириш бўйича маслаҳатлашувлар давом этмоқда.
«Томонлар, шунингдек, транспорт воситаларининг бир-бирининг ҳудудига кириши учун божни тўлиқ бекор қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда», - дея хабар берган манба.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон президенти Наврўз байрами арафасида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг ўзаро келиб кетишлари тўғрисидаги битимни тасдиқлаганди. Унга кўра, Тожикистон фуқаролари 16 мартдан бошлаб Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин.
Мавзуга оид
20:27 / 14.01.2026
АҚШ 75 мамлакат фуқаролари учун виза беришни тўхтатади
18:09 / 07.01.2026
Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам АҚШ визаси учун 15 минг долларгача гаров тўлайди
12:44 / 07.01.2026
Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз кириш давлатлари сони оширилади
13:16 / 06.01.2026