Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркия имтиёзли савдо битимини муҳокама қилди
Фото: Ташқи савдо вазирлиги
2018 йилнинг 15 март куни Истанбулда Ўзбекистон Республикаси делегациясининг ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг вакиллари Туркия Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги шартномалар бошқармаси бош директори М.Ишкин билан учрашув ўтказдилар. Бу ҳақда Ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Шунингдек, икки томонлама имтиёзли савдо битимини имзолаш шартлари муҳокама қилиниб, агар у имзоланса, ҳар икки давлат бир-бирига янада қулай режим тақдим этиш, хусусан, божхона божларини пасайтириш ва бошқа имтиёзларни тақдим этиш имкониятлари пайдо бўлади.
Учрашув давомида 2018 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон томонининг таклифига биноан, 2018 йилнинг март ойи якунида, Туркия Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари юзасидан консултациялар ўтказиш учун ташриф буюриши режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
15:39 / 12.01.2026
Полша Ўзбекистонда савдо нуқталари очишни режалаштирмоқда
10:23 / 10.01.2026
ЕИ–Жанубий Америка: эркин савдо келишуви бўйича қарор қабул қилинди
10:12 / 27.12.2025
Чакана савдо 11 фоизга, улгуржи савдо 12,8 фоизга ўсди — янги рақамлар
13:38 / 26.12.2025