АҚШ соҳиллари узра “махлуқ-булут” кузатилди (видео)
АҚШнинг Янги Орлеани соҳиллари яқинида денгиз устида қувур кўринишидаги улкан булут кузатилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Ушбу антиқа табиий ҳодисани Кертис Кристенсен ишга кетаётганда тасвирга олган. “Бу жорий ҳафтада АҚШни қамраб олган совуқ фронтнинг “думидир”. Бундай ҳодиса жорий йилда кўп кузатилмоқда, бироқ мен горизонт бўйлаб кетган бунчалик катта булутни ҳали кўрмагандим. Ижтимоий тармоқларларда барча ҳайратда”, деб изоҳ берган Кертис ҳодисага.
Ўтган йил Жаҳон метеорологик ташкилоти Cloud Atlas китобида ушбу кам учровчи ҳодисани янги турдаги булут деб расман эълон қилган. Ушбу ҳодиса “узун, одатда ерга яқин жойлашган, қувур шаклидаги горизонтал булут массаси” сифатида таърифланган.
Одатда бундай булутлар момақалдироқли булутлар остида пайдо бўлади. Яқинлашаётган бўроннинг пастга йўналувчи оқими таъсирида нам ҳаво юқорига кўтарилиб, совийди ва цилиндрик шаклдаги булутни ҳосил қилади.
Мавзуга оид
18:24
Bloomberg: АҚШда Microsoftʼга нисбатан кенг кўламли тергов бошланди
21:34 / 27.11.2024
Хитой ва АҚШ «учга уч» формуласи бўйича маҳбуслар алмашди
19:34 / 27.11.2024
ФҚБ томонидан энг кўп қидирилган шахс Буюк Британияда ҳибсга олинди
09:19 / 27.11.2024