Туркиядан 16 муҳожир Грециягача қайиқда сузиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлдилар. Бу ҳақда полиция маълмотларига иқтибос келтирган ҳолда маҳаллий ОАВ маълум қилди. Таъкидланишича, ҳалок бўлганлар орасида 6 бола ҳам бўлган.
Қайиқда ҳаммаси бўлиб 20 га яқин одам бўлган. Қайиқ Эгей денгизида, Грецияга қарашли Агатонисион ороли яқинида тўнкарилиб кетган. Икки аёл ва бир эркак соҳилгача сузиб боришга ва полицияга мурожаат қилишга муваффақ бўлган.