Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ниқоб кийган босқинчилар қўлга олинди
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 2018 йил 13 мартда уч нафар номаълум шахс юзига ниқоб, қўлига қўлқоп кийган ҳолда Чувиллоқ қишлоғида яшовчи, Д.К.нинг уйига бостириб кириб, унинг қўлларини скотч билан боғлаб ўлдириш билан қўрқитиб, темир сейфидан 500 АҚШ доллари ва 7 турдаги сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмларини олиб воқеа жойидан яширинган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Чироқчи тумани Чувиллоқ қишлоғида яшовчи, 1994 йилда туғилган А.А., Хўжаобод қишлоғида яшовчилар, 1993 йилда туғилган Х.Ҳ. ва 1995 йилда туғилган Н.У. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинганлар.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026