Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Матиз» салонидан 10 млн сўмни ўғирлаб кетишди
Навоий шаҳрида жиноят содир бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 2018 йил 11 март куни Кармана туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган А.И. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 10 март куни номаълум шахс И.Каримов кўчаси 73-уй олдида қаровсиз қолдирилган унга тегишли “Матиз” русумли автомашинани калит танлаш йўли билан очиб, салонидан 10 млн сўм пулни ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Кармана тумани Хазаро МФЙ Малик маҳалласида яшовчи, 1988 йилда туғилган Ж.Ж. содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган.
Мавзуга оид
08:32 / 21.04.2026
Ишчи виза ваъдаси билан минглаб доллар талаб қилганлар ушланди
14:26 / 18.03.2026
Хитойнинг чўлланишни тўхтатган модели Навоийда синаб кўрилади
08:25 / 18.03.2026
Фарғона ва Навоийда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
17:56 / 10.03.2026