Жаҳон | 14:30 / 17.03.2018
6816
1 дақиқада ўқилади

Парижда қочқинларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари кўпайган

Фото: Reuters /Benoit Tessier

Refugee Rights Europe ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи ташкилот мигрантлар орасида сўровнома ўтказди. Унга кўра Парижда қочқинларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

The Guardian’нинг тадқиқотга асосан хабар беришича, ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан Франция пойтахтида 2018 йилнинг 27-30 январь кунлари тахминан 300 мигрант сўровдан ўтказилди.

Ташкилот маълумотларига кўра, сўровда иштирок этган қочқинларнинг 75 фоизи франциялик фуқаролар томонидан ҳақоратларга тўқнаш келганини маълум қилган. Бу кўп пайтларда ирқ нуқтаи назаридан юз берган.

Шу билан бирга, респондентларнинг бешдан бир қисмига кўра, парижликлар томонидан жисмоний зўравонлик ҳолатига дуч келишган. Қочқинларнинг 5 фоизи эса маҳаллий фуқаролар томонидан жинсий зўравонликка учргани ҳақида айтди.

Сўровда иштирок этган мигрантларнинг тўртдан уч қисми Париж полициясининг шафқатсиз ҳаракатларидан жабрланишганини таъкидлаб ўтди, 86 фоиз эса кўздан ёш сиздирувчи газ қурбони бўлган.

Мавзуга оид