Фан-техника | 19:30 / 18.03.2018
21018
2 дақиқада ўқилади

Xiaomi Redmi Note 5 Pro «қотили»нинг тақдимот санаси эълон қилинди 

Бир ой аввал кўплаб ажойиб хусусиятларга эга бўлган Xiaomi Redmi Note 5 Pro смартфонининг расмий анонси бўлиб ўтди. Бу телефоннинг келажаги жуда порлоқ, бироқ тез орада унинг "қотили" намойиш этилади - Lenovo S5.

Фото: akket.com

Ишлаб чиқарувчи бир неча соат илгари Lenovo S5 – Xiaomi Redmi Note 5 Pro'нинг ҳақиқий "қотили" экани, у функционал имкониятлари бўйича янада кучли ва қизиқ экани ҳақида маълум қилди. Бундан-да батафсил маълумотлар тақдим этилгани йўқ, бироқ компания вакиллари қизиқ бир жиҳатга тўхталиб ўтишган: янги қурилма iOS'да ишлайди. Эҳтимол, гап Android Oreo базасидаги ZUI 3.5 график қобиғи ҳақида кетаётгандир.

Lenovo S5 смартфонининг расмий тақдимоти 20 март куни бўлиб ўтади. Қурилманинг ҳеч қандай техник хусусиятлари ҳақида маълумотлар йўқ. Гап шундаки, Lenovo компанияси маҳаллий бозордаги позициясини шиддат билан ривожлантирмоқда, шу боис бу телефон узоқ вақт ичидаги биринчи қурилма бўлиши кутилмоқда. 

Фото: akket.com

Янги смартфон Xiaomi Redmi Note 5 Pro "қотили" сифатида эътироф этилаётган экан, телефон камида 18:9 томонлар нисбати ва икки асосий камерага эга бўлиши керак. Бундан ташқари, дастурий алгоритм ҳисобига ишловчи Face Unlock юз сканери билан таъминланиши кутилмоқда. Ҳозирда барча ишлаб чиқарувчилари ўз мобил қурилмаларига шу сканерни жорий қилишга ҳаракат қилишмоқда. 

Фото: akket.com

 

Мавзуга оид