08:12 / 19.03.2018
15201

Жанубий Корея: Ким Чен Ин сўз берган

Фото: РИА Новости

Жанубий Корея ТИВ раҳбари Кан Гён Хванинг маълум қилишича, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Корея ярим оролини ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш бўйича келишувга риоя этишга «сўз берган». Бу ҳақда CBS News телеканали хабар қилмоқда.

«Унинг ваъдаси жуда қимматли, сабаби бу КХДР етакчисининг ўзи томонидан айтилган биринчи шундай сўзлардир», - дея айтиб ўтди вазир.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Шимолий Корея етакчиси билан учрашиш ҳақидаги қароридан жуда ҳайратга тушган.

Унинг сўзларига кўра, бу «жуда журъатли қарор» Трамп муаммони «бутунлай ҳал қилиш» ниятида эканидан далолат беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европарламент КХДР билан махфий музокаралар ўтказганини тан олганди.

Top