Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ҳукумати Facebook’ни текширмоқда
Фото: Thibault Camus/AP
АҚШ федерал савдо комиссияси Facebook’ни шахсий маълумотларни қўллаш қоидаларини бузганликка текширишни бошлади. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги манбага иқтибос келтирган ҳолда маълум қилди.
Манбанинг айтишича, комиссия ижтимоий тармоқ қоидани бузиб, Cambridge Analytica компаниясига ўз фойдаланувчилари шахсий маълумотларига киришга рухсат берганини текширади.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трампга ишлаган Cambridge Analytica компанияси Facebook’нинг 50 млндан кўпроқ фойдаланувчисининг маълумотларини ўғирлагани маълум бўлган.
Бу хабар сабабли Facebook акциялари қиймати 37 млрд долларга камайиб кетган.
Мавзуга оид
20:33 / 16.05.2026
Трамп ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини айтди
10:10 / 16.05.2026
АҚШ ва Эрон ўртасидаги “кўприк” — Асим Мунир қай тарзда асосий воситачига айланди?
08:37 / 16.05.2026
Трамп: Хитой ҳукумати Жимми Лайни озод қилиш ниятида эмас
09:30 / 15.05.2026