Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чеченистонда Ўзбекистоннинг беш фуқароси қўлга олинди
Фото: grozny-inform.ru
Чеченистон пойтахти Грознийда Ўзбекистоннинг беш фуқароси маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан режали рейд тадбирлари давомида қўлга олинди. Улар расмий рўйхатдан ўтмай яшашган, бу эса Россия Федерацияси ҳудудида бўлишнинг қонунчилик билан ўрнатилган режимини бузиш саналади.
Бу ҳақда Россия суд ижрочилари федерал хизматининг Чеченистон Республикаси бўйича бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суд қўлга олинган ўзбекистонликларни РФда бўлиш режимини бузганликда айбдор деб топди, уларга нисбатан 2 минг рубль миқдорида жарима тайинланди. Шунингдек, ушбу 5 шахс Россиядан чиқариб юбориладиган бўлди.
Суд ижрочилари тегишли ҳужжатлар тайёр бўлганидан сўнг қоидабузарларни Москвадаги «Внуково» аэропортига олиб боришди ҳамда «Москва-Тошкент» авиарейсига ўтказиб юборишган.
Мавзуга оид
10:16 / 26.03.2026
Швециядан 14 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди
22:21 / 10.03.2026
Қозоғистон уруш туфайли кетган россияликларни оммавий депортация қилишга тайёрланмоқда
11:41 / 10.03.2026
ЕП қўмитаси ЕИдан ташқарида депортация марказлари ташкил этилишини маъқуллади
17:49 / 02.03.2026