13:16 / 20.03.2018
60617

Тошлоқ тумани ҳокими ўзгарди

Фарғона вилоятида бир нечта туман ҳокимлари ўзгарди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар беради.

Маълум қилинишича, Фарғона вилоят ҳокимлиги Ташкилий-назорат бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Саидмурод Аминжонов эндиликда Данғара туман ҳокими этиб тайинланган. Шу пайтгача туман ҳокими лавозимини эгаллаб келган Шуҳратжон Абдусаломов эса Тошлоқ тумани ҳокими сифатида иш бошлади.

Ақтўбе фожиасидан сўнг, вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев томонидан танқид қилинган Тошлоқ тумани собиқ ҳокими Ҳалимжон Умаров айни пайтда Қува тумани ҳокими этиб тайинланди. Қува тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Зокиржон Раҳмонов нима сабабдан ишдан бўшатилгани ҳақида расмий баёнот мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган видеоселектор давомида давлат раҳбари Қува тумани собиқ ҳокими Зокиржон Раҳмоновни танқид остига олиб, «барча шароити етарли Қувада субвенция даражаси пастлиги» таъкидлаганди.

Top