Ўзбекистон | 11:50 / 20.03.2018
56132
1 дақиқада ўқилади
«ЛУКОЙЛ»нинг Ўзбекистондаги биринчи АЁҚШи очилди
Бугун Тошкентда «ЛУКОЙЛ»нинг Ўзбекистондаги биринчи автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси очилиши бўлиб ўтди.
АЁҚШ учун юқори сифатли бензин ва дизель ёқилғиси «ЛУКОЙЛ»нинг нефтни қайта ишловчи заводларидан етказиб берилади. Ўзбекистонда ёқилғининг чакана реализацияси билан «ЛУКОЙЛ Ўзнефтмаҳсулот» шуғулланмоқда.
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида бензиннинг Аи-92 (1 литр учун 6900 сўм) ҳамда Аи-95 (1 литр учун 7500 сўм) тури сотилади. Шунингдек, Европа сифати ва стандартларига жавоб берадиган дизель ёқилғиси (1 литр учун 7000 сўм) ҳам бор.
Мавзуга оид
07:30 / 04.11.2024
Тошкентдаги яна учта АЁҚШда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди
07:40 / 30.10.2024
Тошкент шаҳридаги айрим АЁҚШда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди
10:01 / 28.09.2024
Доғистонда АЁҚШда содир бўлган портлашда 10 киши ҳалок бўлди
13:07 / 04.02.2024