Фото: Тошкентда Имом ат-Термизий масжиди қурилиши якунланмоқда
Тошкент шаҳри, Олмазор туманида яна бир кўркам иншоот – Имом ат-Термизий жомеъ масжидининг янги биноси тез орада фойдаланишга топширилади.
Айни вақтда ҳудудда қурилиш ишлари давом этмоқда, қурилиш ишлари 70 фоизга якунланган. Усталар ички ва ташқи безак ва ободонлаштириш ишларини олиб боришмоқда. Бино куз ойларига бориб фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.
Биринчи қавати ертўла, иккинчиси асосий айвон ва учинчиси қўшимча айвон шаклида қурилаётган масжиднинг баландлиги 23 метр. Бу ерда 1800 ўринли катта хонақоҳ, кутубхона ва бошқа хизмат хоналари барпо этилган. Масжидга ёндош жойдан аёллар учун алоҳида ибодатхона бунёд этилди. Унда бир вақтнинг ўзида юздан зиёд аёл намоз ўқиши мумкин бўлади.
Тарихий обидани қайта тиклаш ишларида икки юздан зиёд уста, муҳандис, ҳунарманд, безакчи ва бошқа мутахассислар қатнашмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 21 апрель куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан танишиш жараёнида Юқори Себзор маҳалласида бўлиб, Имом ат-Термизий жомеъ масжидини қайта қуриш юзасидан кўрсатмалар берган эди.
19 июль куни эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигида ушбу жомега биринчи ғишт қўйилди.
Шундан сўнг, тез орада «Ижод-Ижод» хусусий корхонаси мутахассислари томонидан қурилиш ишлари бошланди.
Масжид 1876 йилда шу маҳаллада яшаб ўтган Исмоил ота ва Сувоқчи оталар томонидан маҳаллий масжид сифатида маҳалла аҳолисининг ҳашар йўли билан қурилган бўлиб, икки кичик тоқилик хонақоҳдан иборат бўлган. Ўша даврда ушбу маҳаллада асосан мўғуллар яшагани сабабли, масжид «Мўғул кўча» масжиди деб юритилган. Чор Россияси ҳукмронлиги даврида масжид бир муддат беркитилиб, фаолият олиб бормаган.
Масжид 1989 йилда қайта таъмирланган, 2007 йилда эса битта қўшимча ҳонақоҳ қурилган, масжид айвонига бир вақтнинг ўзида мингга яқин киши сиғиши имконияти пайдо бўлган, масжид Имом ат-Термизий номини олган.
Тавсия этамиз
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Намибия иқтисодий тежамкорлик мақсадида давлат дафн маросимлари бекор қилинди
Жаҳон | 00:30
-
Bloomberg: Германия 1000 тагача Leopard 2 танкларини харид қилади
Жаҳон | 00:11
-
Фарғонада ЙПХ ходимлари Malibu’нинг жарималарини асоссиз бекор қилиб келгани аниқланди
Ўзбекистон | 23:53 / 04.07.2025
-
АҚШда хатолик туфайли 400 йилга қамалган эркакка 1,7 млн доллар компенсация тўланди
Жаҳон | 23:34 / 04.07.2025
Мавзуга оид

15:42 / 05.04.2025
“Деразани очишим билан таҳоратхона портлаб кетди”: Избоскандаги масжиддан репортаж

18:08 / 04.04.2025
«Профилактик тадбирларни тўғри тушунишингизни сўраймиз» – Мусулмонлар идораси масжидлардаги техник назорат ишлари ҳақида

23:19 / 31.03.2025
Андижонда масжидда газ портлади. Асосий маълумотлар

22:12 / 31.03.2025