Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда янги императорга тож кийдириш маросимида аёллар бўлмайди
Япония императорлик оиласидан бўлган аёллар шаҳзода Нарухитонинг тахтга чиқиш маросимида иштирок этмайди. Ушбу маросим император Акихито тахтдан воз кечганидан сўнг, 2019 йилнинг 1 май куни бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Royalcentral портали Japan Times’га асосан.
Япония ҳукумати император Сева вафотидан сўнг 1989 йилнинг 7 январь куни тахтга чиққан император Акихитонинг ўша пайтдаги маросимини энг кичик деталларга қадар такрорлаш ниятида. Ўшанда маросимда императорлик оиласидан бўлган фақат эркаклар қатнашган. Шунингдек, маросимга Япония бош вазири, вазирлар маҳкамаси аъзолари ҳамда юқори мансабли бошқа амалдорлар келган.
Таъкидланишича, аёллар 1889 йилдан бери императорларнинг тахтга чиқиш маросимида иштирок этмайди.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026