Фоторепортаж: “Боғи Бобур”да Наврўз тантаналари
Андижоннинг барча туман, шаҳар ва қишлоқларида Наврўз байрами кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда.
Боғишамол даҳасидаги “Боғи Бобур” маданият ва истироҳат боғида вилоятнинг асосий тантаналари ҳамда халқ сайиллар ўтказиш учун ҳар йилгидан ўзгача тараддуд кўрилди.
Баҳор байрами арафасида маскан бутунлай янгича қиёфа касб этган. Вилоят аҳли 20 март куни “Боғи Бобур”да баҳор айёмини нишонладилар. Барча туманлардан келган жамоатчилик вакиллари гўзал сайилгоҳда зўр байрам қилди.
Юртнинг энг зўр ошпазлари девзира гуручдан 2 тонналик палов дамлади. Вилоят бадиий ҳаваскорлик дасталари, санъат усталари иштирокида катта концерт дастури намойиш қилинди. Асрлардан мерос халқ қўшиқлари, лапар, аския пайровлари, миллий урф-одатларимиз акс этган файзли дастур барчани лол қолдирди.
Эътиборингизга, байрам тантаналаридан тайёрланган фотолавҳаларни ҳавола этамиз.
KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Муаллиф олган суратлар.
Мавзуга оид
22:05 / 23.11.2024
ДХХ раисининг ишдан олиниши, Андижонда Бобурга “ҳужум” ва тугаган сайлов — ҳафта дайжести
22:45 / 19.11.2024
Маданий мерос агентлиги Андижондаги Бобур ҳайкалини кўчириш бўйича тарқалган хабарларга муносабат билдирди
10:40 / 19.11.2024
Андижонда Бобур ҳайкалини кўчириб, ўрнига савдо мажмуаси, кўнгилочар марказлар қуриш режалаштирилмоқда
21:10 / 18.11.2024