Жамият | 00:00 / 21.03.2018
12102
1 дақиқада ўқилади

“Қора пантера” фильми Twitter рекордини янгилади

Фото: Marvel Studios

“Қора пантера” фильми Twitter ижтимоий тармоғи рекордини янгилади. Бу ҳақда The Hollywood Reporter хабар бермоқда

Ушбу фильм тарихда энг кўп твитлар бағишланган фильмга айланди. Фильм ҳақида 35 млн мартадан кўпроқ марта ёзилган.

Шу тариқа, фильм “Юлдузли жанглар: Кучнинг уйғониши” фильмидан ўзиб кетди. Бу борада 3-ўринни “Юлдузли жанглар: Охирги жедайлар” фильми эгалламоқда.

Маълум қилинишича, фильм ҳақида кўпроқ АҚШ, Буюк Британия ва Таиландда ёзилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид