Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ва Трампнинг шахсий учрашуви нега кераклиги айтилди
Фото: Reuters
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, мамлакат президенти Владимир Путин ҳамда АҚШ етакчиси Дональд Трамп телефон мулоқоти вақтида кўплаб муаммоли масалалар туфайли ўзаро учрашувни ташкиллаштириш лозимлиги қайд этилган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
«Ҳақиқатдан ҳам, икки давлат етакчиси кечаги телефон мулоқоти давомида кун тартибида турган масалалар сони, асосан муаммоли ҳолатлар, албатта, бундай учрашув ўтказилиши ҳамда саммитни ташкиллаштириш лозимлигини кўрсатаётгани ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳар икки етакчи томонидан ҳам тасдиқланди», - дея маълум қилди Песков.
Унинг сўзларига кўра, икки президент ўртасидаги мулоқот конструктив ўтган. Ҳар икки етакчи қуролланиш пойгасига интилмаётганини қайд этиб ўтди.
Мавзуга оид
09:40
Путин йирик бизнесга урушни молиялаштиришни таклиф қилди
17:34 / 24.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди
13:40 / 24.03.2026
Россия иқтисодиётида пасайиш бор — Путин
19:22 / 23.03.2026