Жаҳон | 08:18 / 21.03.2018
5055
1 дақиқада ўқилади
Трамп муҳожирларга бошпана бераётган АҚШ шаҳарларини танқид қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп ноқонуний муҳожирларни яшираётган шаҳарларни танқид остига олди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар бермоқда.
Трампнинг маълум қилишича, бундай шаҳарлар расмийлари зўравонлар ҳамда қотилларга бошпана тақдим этмоқда.
«Бошпана-шаҳарлар ҳеч нарсада айби бўлмаган америкаликларни жиноятчилар қўлига қараб итармоқда», - дея маълум қилди Трамп.
Аввалроқ Дональд Трамп Калифорнияда Мексика билан чегарада қурилиши тахмин қилинаётган девор макетини ўрганиб чиққани ҳамда штат ҳукуматининг муҳожирларга бўлган муносабати ҳақида фикр билдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
10:09
АҚШнинг Полшадаги янги РҚМ базаси Россия ракеталарини уриб тушира олади
13:07 / 13.10.2024
«Чекмайди ва онда-сонда озгина ичади». Камала Ҳаррис ўз тиббий картасини эълон қилди
16:29 / 12.10.2024
АҚШда радиоактив йўл қурилишига рухсат берилди
20:53 / 11.10.2024