10:32 / 22.03.2018
9497

Цукерберг 2016 йилда рўй берган воқеанинг иккинчи версияси ҳақида огоҳлантирди

Фото: AP / Kay Nietfeld

Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукербергнинг ишонч билан айтишича, «яна кимдир» ижтимоий тармоқни АҚШдаги янги сайловларга аралашиш учун ишлатишга ҳаракат қилиб кўради. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

«Менинг ишончим комилки, бу 2016 йилда рўй берган ҳодисанинг иккинчи версияси бўлади. Улар бунинг устида ишлашмоқда. Бу сафар қандайдир янги тактикадан фойдаланилади», - дея маълум қилди Цукерберг.

Унинг сўзларига кўра, Facebook раҳбарлари «бундан аввал нима қилиш лозимлиги ҳақида баъзи бир тушунчага эгалар».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Цукерберг технологик компанияларни тартибга солишга чақирганди.

Top