Ўзбекистон | 13:30 / 23.03.2018
5234
1 дақиқада ўқилади

Арманистон Ўзбекистон билан икки томонлама солиққа тортишни бекор қилади

Фото: Иллюстратив фото

Арманистон Ўзбекистон билан икки томонлама солиққа тортишни бекор қилиш бўйича ишни деярли якунлади. Бу ҳақда Арманистон молия вазири Вардан Арамян маълум қилди.

Вардан Арамяннинг таъкидлашича, Ўзбекистон билан битимни ратификация қилиш жараёни деярли якунига етди.

Унинг сўзларига кўра, битимларнинг асосий мақсади хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан такрорий солиққа тортишдан қочиш саналади.

Унинг фикрига кўра, бу уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган тўсиқларни бартараф этишга, шунингдек, ҳалол солиқ тўловчилар учун ижобий ва прогноз қилинадиган солиқ майдонини яратишга имкон беради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид