13:10 / 23.03.2018
7502

Хитой Жануби-Хитой денгизидаги жанговар машқлар ҳақида эълон қилди

Фото: РИА Новости / Игорь Зарембо

Хитой Халқ озодлик армиясининг ҳарбий-денгиз кучлари яқин вақт ичида Жануби-Хитой денгизи сувларида жанговар машқлар ўтказади. Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениеси хабар қилмоқда.

"Бу ҳар йиллик режали машқлар бўлиб, ҳарбий машқлар ва умумий жанговар тайёргарликни назорат қилиш ҳамда даражасини ошириш мақсадида ўтказилади. Машқлар учинчи давлатлар ёки объектларга қарши қаратилмаган", - дейилади телеканал хабарида.

Таъкидланишича, машқлар “ХХР раиси Си Цзиньпиннинг сафарбарлик ва мамлакат ҳарбий-денгиз кучларини босқичма босқич мустаҳкамлаш бўйича қатъий буйруғи” доирасида бўлиб ўтади.

Top