Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Ўзбекистондан 10 турдаги қуритилган сабзавотларни олиб киришга рухсат берди
Рўйхатдан қуритилган сабзи, лавлаги, помидор, редиска, бақлажон, қовоқча, қовоқ, пиёз, саримсоқ пиёз ва кўкатлар ўрин олган.
Хитой Ўзбекистондан 10 турдаги сабзавотларни қуритилган ҳолда олиб киришга рухсат берди, дея хабар берди Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги.
Қайд этилишича, агентлик вакиллари май ойи бошида ҳукумат делегацияси таркибида Хитойга ташриф буюрган. Ташриф давомида Хитой Бош божхона бошқармаси билан музокаралар ўтказилган, натижада бир қатор турдаги маҳсулотларга фитосанитар рухсатномалар расмийлаштирилган. Рўйхатдан қуритилган сабзи, лавлаги, помидор, редиска, бақлажон, қовоқча, қовоқ, пиёз, саримсоқ пиёз ва кўкатлар ўрин олган.
«Юқорида кўрсатилган маҳсулотларни экспорт қилиш учун корхоналар Хитой реестрига киритилган бўлиши, маҳсулотлар карантин аҳамиятига эга зарарли организмлардан холи бўлиши, фитосанитария сертификатига эга бўлиши ҳамда Хитойнинг озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлиши керак», дейилади агентлик хабарида.
Мавзуга оид
21:56 / 20.05.2026
Путин Хитойга ташрифини якунлади: асосий маълумотлар
21:35 / 20.05.2026
Ўзбекистон Хитойга 46 млн долларлик табиий газ етказди
20:36 / 20.05.2026
Хитой дунёдаги энг баланд горизонтал осмонўпар бино қурилишини якунлади
18:02 / 20.05.2026