Технология | 22:55 / 23.03.2018
8820
1 дақиқада ўқилади

Сунъий интеллект фанга номаълум 6 минг вирусни аниқлади

Сунъий интеллект олимларга аввал фанга номаълум бўлган 6 мингга яқин  вирус турини аниқлашга ёрдам берди. Nature журнали шу ҳақидаги хабари билан бўлишди.

Гап шундаки, вирусларни индентификация қилиш қийин, чунки улар ривожланмоқда.

Сўнгги йилларда тадқиқотчилар турли муҳитлардан олинган ДНК намуналаридаги кетма-кетликни аниқлаш йўли билан номаълум вирусларни ўрганишар эди. Бироқ буни технологияларсиз амалга ошириш жуда қийин.

Калифорниянинг Уолнат-Крик шаҳридаги Бирлашган геном институти биологи Саймон Ру компьютерларни иновирусларнинг генетик кетма-кетлигини идентификациялашга ўргатди. Бу вируслар бактерияларда яшайди ва ўз эгасининг хулқ-атворини ўзгартиради. 

Олим геном маълумотлар массивини тўплашга муваффақ бўлди, компьютер эса 10 мингдан зиёд иновирусларни қайта тиклаб, уларни гуруҳларга ажратди. Шулардан 6 мингга яқини аввал фанга маълум бўлмаган вируслардир.

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид